Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

25/Январь/2021   Спорт

Жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган футболчиларга ЎФА президентининг махсус совринлари топширилди


ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган ҳамда мамлакатимизда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ЎФА маълумотига кўра, тақдирлаш маросимида Ассоциация президенти Абдусалом Азизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов иштирок этди.

Бундай тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.

Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, терма жамоаларимиз сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимҳалил Йўлдошев «Йил кашфиёти" номига сазовор бўлди. Совринни Равшан Эрматов ёш футболчимизнинг отаси Ҳабибулло Йўлдошевга топширди.

Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов «Миллий терма жамоа фахрийси» совринига муносиб, деб топилди.

Одил Аҳмедов Ўзбекистон МТЖдаги мардонавор ҳаракати ва фидоийлиги учун «Миллий терма жамоа юраги» соврини билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Солиевнинг футбол оммавийлик даражасини оширишдаги меҳнатларига муносиб баҳо берилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов Э.Солиевни «Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун» соврини билан тақдирлади.

Италиянинг «Женоа» клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация бўлмиш «Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи» совринига лойиқ, деб топилди.

Мазкур совринни тажрибали футболчимизнинг отаси Азамат Шомуродов ЎФА раҳбаридан қабул қилиб олди.

Мавзуга оид

Оксана Чусовитина – Мустақил Ўзбекистонн...

Оксана Чусовитина – Мустақил Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши спортчиси....

Ўзбекистон спотчилари Биринчи МДҲ ўйинла...

Кеча Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган Биринчи МДҲ ўйинлари ниҳоясига етди...

Баҳодир Жалолов – Олимпиада олтин медал...

Токиода давом этаётган Олимпиада ўйинларида юртдошимиз, машҳур боксчи Баҳодир Жалолов терм...

Сўнгги янгиликлар