Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Жамият

Япониялик атоқли этнограф, тарихчи ва археолог олим, профессор Като Кюдзо таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди

ТОКИО, 20 май. /«Дунё» АА/. Кеча япониялик олим Като Кюдзо таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрида “Като Кюдзо ва қадим Сурхон воҳасининг буддавийлик мероси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Офлайн ва онлайн равишда уюштирилган мазкур анжуманда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраев, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Валерий Тянь, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Тода Шинсуке, Като Кюдзонинг рафиқаси Садако хоним, “Япония-Ўзбекистон” ассоциацияси раиси ўринбосари Фумихико Като ҳамда икки давлатнинг қадимшунос, тарихчи ва санъатшунос олимлари, илмий тадқиқотчилари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очди ва иштирокчиларни ушбу нуфузли анжуман билан табриклади. У ўтмишда буддавийлик дини шаклланишида муҳим аҳамият касб этган қадим Сурхон диёрини ўрганишга ўз ҳаётини бағишлаган улуғ олим Кюдзо Катонинг самарали меҳнати ва ўзбек-япон дўстлик, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги беқиёс хизматлари ҳақида атрофлича фикр юритди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ўз нутқида Ўзбекистоннинг тарихини оммалаштириш, мамлакатимизда археология фанини ривожлантиришда профессор Катонинг хизмати беқиёс эканлигини эътироф этгани барпобарида у Ўзбекистоннинг ҳақиқий дўсти бўлганлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, сўнгги йилларда дунёдаги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият туфайли юртимизда япон олимлари томонидан археологик ўрганишлар ва қазишмаларни амалга ошириш жараёни тўхтаб қолганлиги ҳамда Ивамото Ацуши, Фурушо Хироаки, Ясуда Харуки, Кавасаки Кензо ва бошқа япон олимлари ёрдамида марҳум профессор Кюдзо Като бошлаган археологик қазилма ишлари қайта тикланишига умид билдирилди.

Элчихона томонидан қўшма археологик қазишмалар ва илмий тадқиқотлар олиб борадиган база сифатида хизмат қиладиган Марказий Осиё буддавийлик меросини ўрганиш марказини ташкил этиш ҳамда профессор Като номини абадийлаштириш мақсадида унинг юртимиздаги фаолияти тўғрисида ҳужжатли фильмни суратга олиш ташаббуси илгари сурилди.

Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Тода Шинсуке Като Кюдзонинг икки давлат ўртасидаги маданий ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ҳиссаси катта эканлигини таъкидлар экан, ҳукуматимиз томонидан унинг хотирасини абадийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар учун чуқур миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у Кунчиқар мамлакат ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяшининг юртимизга яқинда буюрган ташрифи сўнгги 12 йил ичида илк маротаба амалга оширилганини ва бу тадбир Ўзбекистон билан Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келгани жуда аҳамиятли бўлганлигини алоҳида қайд этди.   

“Япония-Ўзбекистон” ассоциацияси раиси ўринбосари, Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Като Фумихико ҳам икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришда профессор Катонинг хизмати беқиёслиги, хусусан у илмий ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш тимсоли бўлиб қолганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Като Кюдзо 30 йилдан ортиқ фаолияти мобайнида нафақат илмий ҳамкорликни кенгайтиргани, балки маҳаллий аҳоли билан дўстлик ришталарини мустаҳкамлагани, шу боис япониялик олимнинг ўзбек дўстлари уни меҳр билан “домла” деб атаганликларини ёдга олди.

Марҳумнинг рафиқаси Като Садако турмуш ўртоғини хотирлар экан, юқори даражадаги шундай тадбир ташкил этилганлиги учун миннатдорлик билдирди. У Като Кюдзо умрининг аксар қисмини Ўзбекистонда археологик қазишмалар ва ўрганишларни амалга оширишга сарфлагани ва бу жараёнга бутун борлиғини бериб, завқ билан ишлагани ҳамда ўзининг севимли юрти – Ўзбекистонда вафот этганини айтди.

Шунингдек, Конференцияда Нагоя университетининг Ўзбекистондаги вакили Имамура Еиичи, Шарқ фалсафаси институти нашриёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Кавасаки Кензо, Ўзбекистон Миллий университети профессори Рустам Сулаймонов, Санъатшунослик институти фалсафа доктори А.Ўлмасов, тарих фанлари номзоди Т.Аннаев ва бошқа илмий тадқиқотчилар ўз маърузалари билан қатнашдилар. Улар томонидан ҳам Като Кюдзонинг ибратли ҳаёт йўли, Сурхон воҳаси билан чамбарчас боғланган тақдири ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари хотирланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти маърифатпарвар жад...

қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди...

Пахтачиликка бағишланган нуфузли халқаро...

Жорий йил 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:45да Пахта бўйича халқаро маслаҳат қў...

БМТ Аҳолишунослик фонди лойиҳаси доираси...

Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) вакили ўринбосари Камолхон И...

Сўнгги янгиликлар