Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Япониядан муносабат: Барча давлатлар билан конструктив ҳамкорликни давом эттириш прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат намунасидир

ТОКИО, 28 май. /“Дунё” АА/. Сидзуока (Япония) префектура университети профессори Симада Такао “Дунё” ААга берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 май куни бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштирокини қуйидагича изоҳлади:


– Халқаро муносабатлар беқарорлашиб бораётган ҳозирги даврда ташқи сиёсатнинг тўғри стратегиясини танлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда. Бир томондан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва, биринчи навбатда, Россия Ўзбекистоннинг азалий ва стратегик иттифоқчилари бўлиб, улар билан асрлар давомида ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Бу алоқалар давлат ва жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини, жумладан, халқаро масалаларни қамраб олган.

Ғарб билан муносабатларга келсак, ҳамкорликнинг сўнгги йиллардаги таъсирчан динамикасига қарамасдан, унинг суръати ва ҳажми ҳали ҳам ЕОИИ давлатлари билан эришилган даражадан анча орқада қолмоқда.

Бу нафақат савдо ва сармоя, балки маданий-гуманитар ва, энг муҳими, оддий инсонлар ўртасидаги алоқаларга ҳам тегишлидир.

Шундай экан, менимча, Ўзбекистон бошқа ҳеч бир давлат билан мамлакатда очилган Россия олий ўқув юртлари филиаллари сони ва ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони бўйича бундай яқин таълим-илмий алоқаларга эга эмас. Бу ҳар икки томон учун жуда тўғри ва мувозанатли сиёсат. Ўзбекистон учун бу сифатли таълим олиш  ва шу билан бирга унга бўлган ички эҳтиёжларни қондириш демакдир.

Шу билан бирга, Ғарб мамлакатлари замонавий технологиялар ва фан-техника ютуқларининг асосий манбалари бўлиб, улар кўп жиҳатдан глобал кун тартибини белгиламоқда, буни ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Мазкур йўналишдаги алоқаларни жадал ривожлантириш Ўзбекистон манфаатларига мос келади.

Шу маънода  Ўзбекистоннинг барча мамлакатлар билан мутаносиб муносабатлар ўрнатиш борасидаги амалдаги сиёсати энг мақбулдир. Барча давлатлар билан конструктив ҳамкорликни давом эттириш, менимча, прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат намунасидир.

 

 

Мавзуга оид

«CNN Arabic» телеканалида Ўзбекистон сай...

Бирлашган Араб Амирликларидаги «CNN Arabic» телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти...

Ўмондан муносабат: Сайёҳлар ва чет эллик...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида «Диний зиёратгоҳларга сайёҳлар ва чет эллик ме...

«China Trade Daily»: 2021 йилда Хитой би...

Хитойнинг «China Trade Daily» иқтисодий нашрида «Хитой ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжал...

Сўнгги янгиликлар