Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

16/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Японияда яшаётган юртдошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бермоқда


ТОКИО, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 54-сайлов участкасида Ўзбекистон  Президенти сайловининг муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлаб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистонлик талабаларнинг аксарият қисми Нагоя шаҳрида жойлашган олий ўқув юртларида таълим олишини инобатга олиб, уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида элчихона томонидан мазкур шаҳарда ҳам муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилди.

Овоз бериш Ўзбекистон Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳамда Японияда COVID-19 пандемияси муносабати билан қабул қилинган талабларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

Ватандошларимиз Ўзбекистон Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқда.

Бундан ташқари, 54-участка сайлов комиссияси томонидан эртага Япониянинг Осака шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил этилади.

Муддатидан олдин овоз бериш  давом этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари...

Озарбайжоннинг оммабоп нашрларидан бири - «Каспий» газетасида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ...

ШҲТ кузатувчилар миссияси: Миссия сайлов...

Бугун Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузату...

Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида «Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 ...

Сўнгги янгиликлар