Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Апрель/2022   Долзарб

Япония ташқи ишлар вазири “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

ТОШКEНТ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимасу Хаяси бугун эрталаб пойтахтимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбирлари Зафар Йўлдошқулов ва Анвар Илёсов (фото) воқеа жойидан.


Юқори мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, тинчлик, фаровонлик ва озодлик рамзи бўлган мажмуа билан танишди.

Вазирга мажмуада 3000 йиллик тарихни ўз ичига олган энг муҳим тарихий воқеалар акс эттирилгани маълум қилинди. Хусусан, унда миллий давлатчилигимизнинг рамзи бўлган Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг мовий гумбази, юлдузлар оламига қараб юксалган Мирзо Улуғбек расадхонаси, дунё илм-фани ва цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир боболаримизнинг энг нодир илмий кашфиётлари яққол намоён этилгани ҳақида сўзлаб берилди.

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимасу Хаяши мазкур боғнинг ғояси ва кўламини юқори баҳолаб, мажмуа Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, очиқлиги ва тинчликсеварлигини акс эттирганини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда экспорт қилувчи ташкилотлар...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Инвестициялар ва ташқи савдо...

Эронлик эксперт Ўзбекистон Президенти ви...

Эронлик сиёсий шарҳловчи, Марказий Осиё давлатлари бўйича мутахасис Умид Раҳимий Ўзбекисто...

Хитойнинг Шаньдун провинциясида Ўзбекист...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан Циндао шаҳрида Шаньдун провинциясининг бизне...

Сўнгги янгиликлар