Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Япония компанияси Ўзбекистонда турли лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда


ТОКИО, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов “Mitsui & Co., Ltd.” компаниясининг катта ижрочи бошқарув директори Мики Ёшикава билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидлади.

“Mitsui & Co., Ltd.” компаниясининг бизнес имкониятларидан келиб чиқиб, япон томонига Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик ва тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали энергетика, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари, нефть ва газ, кимё ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга ошириш таклиф этилди.

Мики Ёшикава Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолаб, “Mitsui & Co., Ltd.” компаниясининг мамлакатда турли лойиҳалар амалга оширишга қизиқиши мавжудлигини ва бу борада тегишли маркетинг изланишлари олиб борилаётганини билдирди.

Хусусан, айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда йўл белгилари учун махсус бўёқлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар давом этаётганини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон банклари мамлака...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида "Ўзсаноатқурилишбанк" ва Ҳиндистон Эксимб...

ИТСВ: Ўзбекистон вакиллари Туркий тилли...

Боку (Озарбайжон) шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига (ТТДҲК) аъзо давлатла...

Кеча Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Б...

Кеча Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси била...

Сўнгги янгиликлар