Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Япон компанияси Ўзбекистон фуқароларини қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинча иш билан таъминлайди


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг «Relationship, Inc» компанияси президенти Сункичи Тераока билан музокаралар ўтказди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув аввалида япон томони  компания вакилларининг сентябрь ойида Ўзбекистонга сафари чоғида Ўзбекистон меҳнат ва бандлик вазирлигининг Ташқи миграция агентлиги ва «Turon world cooperation» хусусий  бандлик агентлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланганини маълум қилди. Шунингдек, ушбу сафар давомида  Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров билан кечган мулоқотда ташқи миграция, инвестицион ва савдо-сотиқ масалалари бўйича ҳаморликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинганлиги таъкидланди.  

Тошкент давлат аграр университети вакиллари билан ўтказилган музокараларда эса талабаларни меҳнат амалиётларини Япония фермерлар уюшмаларида ўташ имкониятлари кўриб чиқилгани айтиб ўтилди.

Музокаралар чоғида япон корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинчалик мавсумий ишларга жалб этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Япон томонига Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари салоҳияти, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қилинаётган тизимли ишлар ҳақида маълумот берилди.

Имзоланган Ҳамкорлик меморандумларига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини ташкилий танлов асосида Японияга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвести...

Ўзбекистон дипломатлари Испания вакиллар...

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испаниянинг «CAF» компанияси вакиллари билан учраш...

Ўзбекистон элчиси Нидерландиядаги “QTI S...

Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини о...

Сўнгги янгиликлар