Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Долзарб

Ўзбекистонда рўй бераётган ислоҳотлар ва ташқи сиёсат йўналишидаги муҳим ташаббуслар «The Korea Herald» газетаси саҳифасида ёритилади

СЕУЛ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен ушбу мамлакатдаги етакчи нашрлардан бири - «The Korea Herald» газетаси президенти Чой Жин Ёнг билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот аввалида «The Korea Herald» газетаси билан элчихона ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилар экан, нашр раҳбарига Ўзбекистоннинг ички ҳамда ташқи сиёсати мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи туркум мақолаларни халқаро жамоатчиликка етказиш борасида кўрсатаётган амалий кўмаги учун миннатдорлик билдирилди.

Чой Жин Ёнгга мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз ҳаётини янада фаровон этиш мақсадида барча соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар, Конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги  маълумотлар берилди.

«The Korea Herald» газетаси раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни, хусусан, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги изчил қадамларни юқори баҳолади.

– Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, - деди Чой Жин Ёнг. - Бунга жорий йил июль ойида Жанубий Кореянинг етакчи компания ва ташкилотлари вакилларидан иборат йирик бизнес делегация таркибида Ўзбекистонга амалга оширган сафарим давомида шахсан гувоҳ бўлдим.

Суҳбатда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда қўлга киритаётган муваффақиятуқлари, жорий йил охиригача юртимизда ўтказилиши режалаштирилган муҳим халқаро тадбирлар, қўшни Афғонистонда тинчликни таъминлаш, ушбу мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида юртимиз томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан «Термиз — Мозори-Шариф — Кобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлининг қурилиши, «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш тармоғини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусидаги батафсил маълумотлар ҳам тилга олинди.

Чой Жин Ёнгнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ўзининг минтақа ҳамда халқаро миқёсдаги ўрнини тобора мустаҳкамламоқда. Бунда, биринчи навбатда, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган прагматик фаол ташқи сиёсат натижасида эришилмоқда.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, юртимиз ҳаётидаги муҳим тадбирларни ушбу нуфузли нашр саҳифаларида кенг ёритиб боришга келишиб олинди.

Жумладан, «The Korea Herald» газетаси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги амалга ошираётган ижобий ишлари билан Жанубий Кореянинг сиёсий, таҳлил ва академик доиралари  вакилларини таништириш мақсадида туркум мақолалар чоп этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашувда, шунингдек, жорий йил якунига қадар газета саҳифаларида чоп этилиши режалаштирилган қатор материаллар, хусусан, Конституциявий ислоҳотлар, Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти саммитларининг якуни бўйича хабар-мақолаларларни мазкур нашр саҳифаларида ва унинг Интернетдаги тармоғидаги сайтида чоп этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ҳиндистонлик олим: “БМТда ўзбек тилининг...

Жамия Миллия Исломия университети ўзбек тили ўқитувчиси профессор Шаҳид Таслим...

Ташқи ишлар вазирлиги: Айни пайтда Ўзбек...

“Бугун интернет тармоғидаги айрим ахборот агентликлари ва веб-сайтлари орқали “Ўзбекистон ...

Жейҳун Байрамов: Янги уч томонлама платф...

«Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг уч томонлама...

Сўнгги янгиликлар