10/Май/2022 Инвестициялар
ТОШКЕНТ, 10 май. /«Дунё» АА/. «Wikipedia» порталининг ўзбек тили сегментини тўлдириш бўйича талаба-ёшлар ўртасида танлов эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инновацион ривожланиш вазириги маълумотига кўра, ушбу танлов Интернет тармоғида ўзбек тилидаги маълумотлар ҳажми ва кўламини кенгайтириш ҳамда Глобал инновацион индексда республикамиз ўрнини мустаҳкамлашга жалб қилиш, шунингдек, ёш авлоднинг ижтимоий фаоллиги ҳамда Интернет саводхонлиги ва изланувчанлигини рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда.
Жорий йил 10 май -10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган танловда фаол талаба-ёшлар «Wikipedia» порталининг ўзбек тилидаги сегментига жойлаштиришг учун янги маълумотлар ва мақолаларини тақдим этиши мумкин.
Унда республикамиздаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча олий таълим муассасалари ва ўрта махсус ўқув юртлари (техникумлар, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар ва бошқалар) талабалари қатнашади.
Танлов якунларига кўра энг кўп мақола жойлаштирган 10 нафар ёшлар ҳамда талабалари энг кўп мақола жойлаштирган 3 та олий таълим муассасаси тақдирланади.