Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Жамият

Владивостокдаги ватандош: Давлатимиз герби бизни мамлакатимизнинг бой тарихи ва улуғвор анъаналари билан фахрланишга ундайди

ВЛАДИВОСТОК, 2 июль. «Дунё» АА/. Приморск ўлкаси ўзбекларининг миллий-маданий автономияси жамоат ташкилоти раиси ўринбосари Ҳафиза Маликова халқимизни Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


-Давлат рамзлари Ўзбекистон Конституциясининг
5-моддасида ўз ифодасини топган. Унга кўра, Ўзбекистон халқи учун унинг давлат мадҳияси, герби, байроғининг борлиги ва у қонун ҳимоясида эканлиги қайд этилган.  

Бу йил тинчлигимиз, туғилиб ўсган  жаннатмакон юртимизнинг ўзида ифода этган  Давлат герби қабул қилинганлигига 30 йил тўлди. Ҳар биримизнинг ватанпарварлигимиз мамлакатимизнинг асосий рамзларига бўлган ҳурмат-эҳтиромдан бошланади ва бу қарашларимиз билан узвий боғлиқдир. Давлат рамзларимиз бизни катта бир оилага бирлаштиради, мамлакатимизнинг бой тарихи ва улуғвор анъаналари билан фахрланишга ундайди.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт, қувонч ва фаровонлик тилайман.

 

Мавзуга оид

Самарқанддан Олма-отага учган биринчи ав...

Бугун Олма-ота халқаро аэропортида «Uzbekistan airways» авиакомпаниясининг «Самарқанд – ...

Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорлашти...

Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоялари ку...

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-явм” газетаси Ўзбе...

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-явм” газетаси ўз муштарийларини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти...

Сўнгги янгиликлар