Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Долзарб

Венгрия компаниялари билан видеомулоқотда Ўзбекистон енгил саноати маҳсулотларининг Европа бозорига экспорти бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ВЕНА, 18 май. /“Дунё” АА/.  «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Венгриянинг кенг қамровли маҳсулотлар экспорти ва импорти билан шуғулланадиган «Global Faktor Zrt.» ҳамда «Urban» компаниялари вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу учрашувда Венгриянинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқларида фаолият юритувчи компанияларининг ишлаб чиқириш занжирига Ўзбекистон корхоналарини қўшиш ҳамда маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорига экспорти ҳажмини ошириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Видеомулоқот мобайнида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг халқаро алоқалар департаменти бошлиғи Шаҳзода Қўчқорова Венгрия  томонини Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасидаги имкониятлар билан таништирар экан, бу соҳада бугунги кунга қадар эришилган натижалар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўртоқлашди.

Жумладан, Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳозирги кунда республика тўқимачилик соҳаси тубдан ўзгаргани, пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот тайёрлаш кластер тизими асосида амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 9 апрелида Ўзбекистон Европа Иттофиқига қатор маҳсулотларни имтиёзли шартларда етказиб бериш имконини берувчи GSP+ дастурига аъзо бўлгани натижасида ЕИ мамлакатларига тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишда божхона тўловларидан озод этилгани, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни Европа мамлакатларига экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорда компенсация қилиш тизими жорий этилганлигига алоҳида урғу берилди.

Бундан ташқари, жорий йил 10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам берилгани сабабли Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлагани ҳам алоҳида қайд этилди.

«Global Faktor Zrt.» компанияси раҳбари Петер Нойман Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ўз сифати ва замонавийлиги билан Венгрия бозорида ҳам ўз ўрнини топиши мумкинлигини қайд этди.

Музокаралар натижасида хориж томони Ўзбекистон корхоналарининг тижорат таклифларига Венгрияда ҳамкорлар топишга, шунингдек, Европа Иттифоқи бозорида талаб этиладиган энг нуфузли ҳалқаро сертификатларга эга бўлишда кўмаклашишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув ниҳоясида икки давлат тўқимачилик корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ишбилармон доиралар вакилларининг ўзаро сафарларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Францияда истиқомат қилаётган ватандошла...

Францияда истиқомат қиладиган ватандошимиз, ҳуқуқшунос, «Touristbookinfo» асосчиси Феруз Ҳ...

Сингапурдан муносабат: Ўзбекистон-Туркия...

Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли Бахаруддин...

Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода:...

Тошкент шаҳрида бошланаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид...

Сўнгги янгиликлар