Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   Долзарб

Венгрия давлати билан инновациялар соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгиланди


ВЕНА, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Республикамизда инновацион ривожланиш соҳасида жаҳон тажрибасини тадбиқ этиш, Европа стандартлари даражасидаги технологик парклар барпо этиш, илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва қўллаш ҳамда мамлакатимиз вакилларининг “Planet Budapest 2021 Sustainability Expo and Summit” дастурида иштирокини таъминлаш доирасида жорий йил 29 ноябрь – 2 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида мамлакатимиз инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Венгрияга ташрифи амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, инновациялар ва технологиялар вазири Лазло Палкович, саноат, илмий, инновацион ва технологик парклар ассоциацияси президенти Норберт Моруж, Жисмоний тарбия университети ректори Стербенз Тамаш ва Обуда университети ректори Левенте Ковач билан учрашувлари ташкил қилинди.

Ташқи ишлар ва савдо вазирлигидаги музокараларда томонлар ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар натижаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида илмий-инновацион соҳада ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзбекистонлик олим, тадқиқотчи ва спортчилар учун Венгрияда таҳсил олиш ва илмий тадқиқот амалга ошириш учун 2022 йилдан бошлаб алоҳида 20 та грант ажратилиши тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон делегациясининг Инновациялар ва технологиялар вазирлигида ўтказган учрашувида инновациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан истиқболли соҳалар ўрганиб чиқилди. Хусусан, инновациялар йўналишларда умумий бюджети 2 миллион доллар бўлган илмий лойиҳалар танловини ташкил этиш, робототехника, сунъий интеллект, тиббиёт инженерияси, қишлоқ хўжалиги ва жисмоний тарбия йўналишида ҳамкорлик қилиш ҳамда PhD босқичида таҳсил олувчилар учун “Hungaricum” дастурига қўшимча 50 кишилик квота ажратиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири академик Иброҳим Абдураҳмоновга Обуда Университети Фахрий профессори унвони топширилди.

Саноат, илмий, инновацион ва технологик парклар ассоциациясида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Венгрия илмий ва технологик парклари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари...

Кеча Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) элчиси Бахтиёр Ибрагимов ва БАА М...

Европадан муносабат: Европа Иттифоқи Мар...

Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учр...

АҚШда Афғонистондаги ярашув жараёнида Ўз...

Жорий йилнинг 18 август куни Американинг етакчи “The Diplomat” нашри веб-сайтида "Афғонист...

Сўнгги янгиликлар