Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Июль/2021   Иқтисодий дипломатия

Венада Австриянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги жабҳасига тадбиқ этиш истиқболлари муҳокама қилинди


ВЕНА, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Австрия қишлоқ хўжалик кластери (Austrian Agricultural Cluster - AAC) ижрочи директори Херман Визер ҳамда «Bertschlaska» компанияси ижрочи директори Хуберт Хакле билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Австриянинг илғор тажрибаси ва инновация технологияларини Ўзбекистон агросаноат тармоғига, шунингдек, экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжилиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасига тадбиқ этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон элчиси Австрия томонини мамлакатимиз ҳукумати қишлоқ хўжалиги тармоғида ҳаётга тадбиқ этаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан атрофлича таништирди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг асосий жиҳатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда агросаноат кластерларига, йирик сармоявий лойиҳалар ҳамда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарга ер майдонларини ажратиш имкониятлари қайд этилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар бош тизимининг бенефициар мамлакати мақомига эга бўлгани боис ЕИ бозорларига 6 минг 200 турдаги маҳсулотни божхона тўловисиз экспорт қилиши мумкинлиги ҳисобга олинган ҳолда мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Австрияга экспорт қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

Мулоқот чоғида қўшма малака ошириш марказларини ҳамда австриялик мутахассис ва ўқитувчиларни жалб этган ҳолда республика ҳудудларида малакали агрономлар тайёрлаш бўйича техникумларни ташкил этиш, ўқитишнинг инновацион услубларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Австрия томони ўз мамлакатидаги аграр олий ўқув юртларида ўзбекистонлик мутахассислар (фермерлар мактабларининг ўқитувчилари) учун чорвачилик ҳамда сут ва гўштни қайта ишлаш йўналишларида «Train-the-trainer» дастурини ташкил этиш юзасидан қизиқиш билдирди.

Бундан ташқари, фермерлик хўжаликларини барпо этишдан тортиб тайёр маҳсулотни сўнгги истеъмолчига етказиб беришгача бўлган ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ўз ичига олган «From farm to Fork» инновация лойиҳалари доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устуворликлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Австрия қишлоқ хўжалик кластери мутахассисларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

1999 йили асос солинган Австрия қишлоқ хўжалик кластери қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва қайта тикланадиган энергия манбалари соҳаларида энг илғор инновация технологияларидан қўлланадиган ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмасидир.  

«BAUER Irrigations and Slurry Technology», «Bertsch-Laska», «Biomedica», «Titan Machinery» сингари кўплаб компаниялар Австрия қишлоқ хўжалик кластерининг аъзолари ҳисобланади.

Мавзуга оид

Давлат дастурининг ташқи сиёсат соҳасида...

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ...

3-4 февраль кунлари Савдо ва саноат бўйи...

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари видеоконференция шаклида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекист...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун видеоконференция шаклида Исл...

Сўнгги янгиликлар