Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2022   Спорт

Велоспортни ривожлантириш бўйича Республика кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева бошчилигида Велоспортни ривожлантириш бўйича Республика кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, видеоконференцалоқа тарзида ўтган мазкур йиғилишда Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирок этди.

Унда мамлакатимиз Президентининг «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси, хусусан, велоспорт турларини аҳоли ўртасида оммавийлигини ошириш, Миллий терма жамоа аъзоларини Осиё ва Параосиё ўйинларида, Осиё чемпионатлари, Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиши, юқори натижаларга эришишини таъминлаш каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида паравелоспорт турларини оммавийлигини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва  саралаш бўйича федерация ҳамда Миллий паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликда тизимли ишлар йўлга қўйилганини таъкидлар экан, яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланган ёшларимиз халқаро мусобақаларда ўз иқтидорларини кўрсатиб, 2022 йили Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Пара Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаганини алоҳида қайд этди.

Умуман, 2022 йилда терма жамоа аъзолари нуфузли халқаро мусобақаларда 50 та медални қўлга киритди. Жумладан, терма жамоа Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, UCIнинг Осиё қитъаси рейтингида «Tashkent City Women Professional Cycling Team» жамоаси 1-ўринни (Дунё рейтингида 20-ўрин), «Tashkent City Professional Cycling Team» жамоаси 3-ўринни (Дунё рейтингида 40-ўрин) эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская  давлатимиз раҳбарининг фармони билан «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди.

Велоспорт ривожи учун ҳудудларда тегишли инфратузилмани ривожлантириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳридаги Сангзор кўли ҳудудида дунё андозаларига жавоб берадиган BMX спорт мажмуаси барпо этилди ва унга Халқаро велосипедчилар иттифоқи томонидан Сертификат топширилди.

2022 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ худудида велоспортнинг «МТВ» тоғ велоспорти экстримал тури бўйича Халқаро велосипедчилар уюшмаси (UCI) талабларига жавоб берадиган халқаро велоспорт мусобақалари ўтказишга мўлжаланган 5.5 км масофадаги биринчи велосипед йўлаги (трасса) халқаро мутахасисларни жалб қилган ҳолда  барпо этилди.

Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил этилди.

Йиғилишда спорт-таълим муассасаларини велоспорт турлари бўйича давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш масаласи, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузуридаги Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Ҳудудларда велоспорт турларига ихтисослашган турли спорт мажмуалари қурилиши бўйича режаларнинг бажарилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида велоспорт турларини ҳудудларда ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбек чавандози Барселонада ўтказилган х...

Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган конкур бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон шараф...

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигини...

Миллий антидопинг агентлиги карантин даврида уй шароитида машғулотлар олиб бораётган спорт...

Юртдошимиз Гулжаной Наимова Осиё чемпион...

Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунги дастурида ...

Сўнгги янгиликлар