Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Август/2020   Жамият

Ватандошимиз Ўзбекистон билан Малайзия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр


КУАЛА-ЛУМПУР, 14 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси расмий вакиллари, ватандошимиз, Малайзия – Ўзбекистон савдо палатаси (МЎСП) аъзоси Дилшод Элмуродов билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Дилшод Элмуродов 16 йилдан бери Малайзияда яшайди. У Ўзбекистон маҳсулотларини Малайзия бозорида сотиш билан шуғулланади.

Музокаралар чоғида сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Суҳбатдошга Ўзбекистонда инвестиция ва интеллектуал мулкни ривожлантириш, муҳофаза қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлар ва республика минтақалари ривожланиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, ватандошимиз йирик ва улгуржи савдо тармоқлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Малайзияга Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш масаласида музокаралар олиб бораётганини қайд этди. Улар орасида Малайзиянинг «Лазада» компанияси ҳам бор. Ушбу компания “o'zbekmart.com” электрон савдо майдончасини биргаликда ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек,  ватандошимиз кейинчалик хорижий давлатларга экспорт қилишни ташкил этиш мақсадида Тошкент вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва дастлабки қайта ишлаш (музлатиш ва қуритиш) фирмасини ташкил этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Ушбу лойиҳа бўйича таклифлар элчихона томонидан янги тузилган «Олтин китоб»га киритилди.

Мавзуга оид

Ўзбeкистон аёлларининг сиёсий ҳаётдаги в...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиеев 2021 йил 22 февралда ҳар йили ўтказиладиган асосий с...

Туркий Кенгаш котибияти билан транспорт...

Ўзбекистон транспорт ва божхона органлари вакиллари ҳамда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик...

Ўзбекистонда жорий йилда 457 мингдан ор...

Ўзбекистон Президенти «Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйи...

Сўнгги янгиликлар