Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Июнь/2020   Жамият

“Uzbekistan Airways” АЖ хизматлари иккита халқаро танловда энг яхши, деб эътироф этилди


ТОШКЕНТ, 1 июнь. /“Дунё» АА/. “Uzbekistan Airways” АЖ 2020 PAX International Readership Awardsнинг йўловчиларга энг қулай шароитларни таъминлаганлиги учун йўналишининг «МДҲ мамлакатлари ичида бизнес класс йўловчиларига энг яхши тўплам» номинациясида ҳамда 2019 йил якунлари бўйича “Travel Plus Awards” танловида “Осиё/Австралия минтақасидаги энг яхши бизнес-класс тўплами” номинациясида тақдирланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири  авиакомпания манбасига асосланиб.

2020 PAX International Readership Awards мукофоти Канаданинг транспорт соҳасида кейтеринг ва қулайлик яратиш масалаларига бағишланган “PAX International Readership” журнали томонидан таъсис этилган бўлиб, ғолиблар журнал ўқувчилари ва ҳайъат аъзоларининг берган овозлари асосида танлаб олинади. “Uzbekistan Airways” ушбу нуфузли мукофотга кетма-кет иккинчи йил сазовор бўлмоқда.

“Travel Plus Awards”  танлови ҳам соҳа тарихидаги илк мукофотлардан бири бўлиб, у Англияда ҳар йили ўтказилади. Мазкур танловда якуний қарор экспертлар ва йўловчилар фикрини ҳисобга олган ҳолда махсус мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилади.

“PAX International Readership Awards” ва “Travel Plus Awards” мукофотларини топшириш маросими одатда ҳар йили  Гамбургда бўлиб ўтади. Бу йил эса, коронавирус пандимияси сабаб, “PAX International” барча номинациялар бўйича ғолиблар рўйхатини ўзининг сайтида эълон қилди. “Travel Plus Awards” тақдирлаш маросими эса онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияс...

“Uzbekistan Airports” АЖ музокаралари Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республика...

«Темур тузуклари» беш тилда нашр этилди...

ушбу тарихий асар ўзбек, рус, инглиз, француз ва форс тилларида бир жилдда жамланиб, нашр ...

Антониу Гутерриш: Интернетда одамларни ...

Антониу Гутерриш: Интернетда одамларни фирибгарлик ва ҳақоратлардан ҳуқуқий ҳимоя қилиш м...

Сўнгги янгиликлар