Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Сентябрь/2020   Долзарб

Украина кенг жамоатчилиги Ўзбекистон Президентининг БМТда илгари сурган ташаббусларига хайрихоҳ


КИЕВ, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Хусусан, Украина мусулмонлари маънавий бошқармаси бошлиғи, Украина муфтийси Шайх Аҳмад Тамим “Дунё” АА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири – қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши кураш масалаларига тўхталиб ўтди. Ушбу муаммо аксарият ривожланаётган мамлакатларга хосдир.

Таъкидлаш жоиз, жаҳон ҳамжамиятининг барча уринишларига қарамай, бу муаммо йилдан-йилга кучайиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 700 миллиондан ортиқ одам ёки дунё аҳолисининг 10 фоизи ҳамон қашшоқликда яшамоқда. Бироқ, қашшоқликнинг юқори даражаси кўпинча можаролардан азият чекаётган мамлакатларда кузатилмоқда.

Ўз навбатида, ушбу масаланинг ечилмагани янада мураккаб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, жамиятнинг заиф гуруҳлари тобора кўпроқ одам савдоси қурбонига айланмоқда, турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг “ўлжасига” айланиб, ноқонуний гуруҳлар сафига қўшилмоқда.

Ислом дини бизни раҳмдил бўлишга, муҳтожларга ёрдам беришга ва ўз мулкимизни улар билан баҳам кўришга ўргатади. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси дунё ҳамжамияти учун сўздан амалга ўтиш, глобал масъулиятни ҳис қилишни бошлаш ва камбағал мамлакатларга мавжуд муаммоларни енгиш учун самарали ёрдам беришга ундайди.

Ушбу масалани БМТ Бош Ассамблеясининг бўлажак сессияларидан бирининг асосий мавзуси сифатида белгилаш, ушбу муаммо бўйича глобал саммитни ўтказиш бўйича БМТнинг юқори минбаридан билдирилган таклифлар ўринлидир. COVID-19 пандемияси оқибатлари туфайли глобал иқтисодий таназзул кузатилаётган бир вақтда халқаро ҳамжамиятнинг БМТ кўмагида бир ёқадан бош чиқариши жамиятнинг муҳтож қатламларга ёрдам бериш масаласини  ҳал этишга туртки булади.

Бу инсонпарварлик ташаббуслари келажак авлод учун масъуллар қалбидан чуқур жой олишини истардим. Аллоҳ ёрдами билан дунё ҳамжамияти Ўзбекистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашига тилакдошман.

Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг халқаро ташкилот саммити доирасида билдирган ташаббусларига М.П.Драгоманов номидаги Украина Миллий педагогика университети маданиятшунослик кафедраси катта ўқитувчиси Денис Брилев ҳам муносабат билдирди:

– Ўзбекистон Марказий Осиё минтақавий аксилтеррор кураш тизимининг муҳим буғинидир. Бунга биргина ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси штаб-квартирасининг Тошкент шаҳрида жойлашганини мисол қилиш мумкин. 2021 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда БМТнинг Глобал терроризмга қарши стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатлари қўшма ҳаракатлар режасининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши эса бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни концептуал равишда қайта кўриб чиқди. Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида терроризмга қарши курашда куч воситаларига таяниш самарасиз эканини қайд этди. Бугунги кунда мамлакатда аксилтеррор глобал стратегиясининг Ўзбекистон усулида радикаллашув ва терроризмга чорловга йўл қўймасликнинг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Президент БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ҳам қатор таклифларни билдирди. У минтақавий ва глобал хавфсизлик масалаларига, шунингдек, коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишга оид 11 ташаббусни илгари сурди.

Ташаббуслардан бири БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш масаласидир. Қайд этиш  жоиз, Украина Марказий Осиё давлатлари билан фаол савдо алоқаларини олиб боради. Шу боис ушбу ташаббус нафақат минтақа мамлакатлари, балки халқаро савдонинг барча иштирокчилари учун бирдек муҳимдир.

Мавзуга оид

Афғонистонлик эксперт: Биз Ўзбекистон ра...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси уму...

Япониядан муносабат: Тошкент халқаро кон...

Япония ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори Манабу Симизи...

Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйич...

Латвиянинг «Marta» ижтимоий ёрдам маркази директори Илута Ласе Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳ...

Сўнгги янгиликлар