Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Февраль/2021   Марказий Осиё

Туркманистондан муносабат: «Бобурнома» наср жанрининг ажойиб намунаси ва дунё маданияти хазинасига киритилган қимматли тарихий манба ҳисобланади

АШХОБОТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ашхободда буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган онлайн-брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро алоқалар институти ректорлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, шунингдек, икки мамлакат элчилари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, Туркманистонда ушбу тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Чунки Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар сулоласи мероси ўзбек ва туркман халқларининг умумий тарихи, маданияти ва дунёқарашининг ўзига хос ифодасидир.

«Бобурнома» китоби ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» асарида аждодларимизнинг бирлиги ва дўстлиги туфайли 300 йилдан ортиқ вақт давомида ҳукмронлик қилган ва инсоният тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган Буюк Бобурийлар салтанатининг пойдевори қандай яратилгани ҳақида ҳикоя қилади.

Хусусан, юқорида номлари келтирилган асарларда, бошқа тарихий воқеалар қатори, жумладан, Бобур ва унинг ўғли Мирзо Ҳумоюннинг баҳорли туркман қабиласи вакили Байрамхон билан яқин муносабатлари, дўст ва қариндош тутингани ҳақида ҳикоя қилинади.

Байрамхон ўзининг самимияти, дипломатик қобилияти ва садоқати туфайли Бобур авлодлари орасида катта обрў-эътибор қозонган. Мирзо Ҳумоюн вафотидан кейин шоҳ Акбарга устозлик қилган, ёш ҳукмдор вояга етгунга қадар маълум вақт давомида улкан салтанатни бошқарган.

Брифингда Бобур ҳаёти, унинг ватанпарварлиги, ижоди ва бугунги ёш дипломатларни тарбиялашда муҳим бўлган дипломатик қарашлари ҳақида сўз юритилди. Маърузачилар «Бобурнома»да битилган тарихий ва бошқа соҳаларга оид қимматли маълумотлар ҳақида фикрлашди.

Хусусан, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро алоқалар институти ректори Жумамурат Гурбангелдиев Бобурийлар давлатчилиги тарихида муҳим роль тутган, Бобур ва бобурийларнинг ҳамфикрлари - Байрамхон ва унинг ўғли Абдураҳимхон номлари Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасида дўстлик рамзига айланганини билдирди. У, шунингдек, «Бобурнома» асарининг тарихий аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, «Бобурнома» — наср жанрининг ажойиб намунаси ва дунё маданияти хазинасига киритилган қимматли тарихий манба эканини қайд этди.

Брифинг қатнашчилари, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик, шу жумладан, таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

ЖИДУ ва Туркманистон Халқаро алоқалар институти раҳбарияти икки университет ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида ўзаро тажриба ва таълим дастурлари алмашишга тайёр эканини изҳор қилди.

Мавзуга оид

Афғонистон Президенти Душанбега расмий т...

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бугун расмий ташриф билан Тожикистонга келди...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири амалий таш...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 23 февраль куни амалий ташриф билан Афғони...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Кеча Словакия ташқи ва Европа ишлари вазирлиги ташаббуси билан Марказий Осиёда «яшил» тикл...

Сўнгги янгиликлар