Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Январь/2023   Иқтисодий дипломатия

Туркиянинг Орду вилояти ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш бирдирмоқда

АНҚАРА, 28 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари  Туркиянинг Орду вилоятида амалий ташриф билан бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ташриф доирасида Орду вилояти Савдо-саноат палатаси вакиллари, салоҳиятли тадбиркорлар билан учрашув ва тақдимотлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбирларда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти ва инвестициявий жозибадорлиги, ташқи савдо алоқалари учун яратилган қулай шарт-шароитлар, мамлакатимизнинг экспорт имкониятлари, логистика инфратузилмаси ва бошқа масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Сафар давомида ўзбек дипломатлари «TYH Tekstil», «CLS Tekstil»  ва «Turan Seramik» каби етакчи компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Хорижий ҳамкорларга Ўзбекистон ҳудудида тикув-трикотаж ва санитар-сопол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Учрашув якунида турк тадбиркорларининг Ўзбекистонга амалий сафарларини ташкил қилиш, хусусан, Тошкент инвестиция форуми, мамлакатимизда ўтказиладиган йирик кўргазмаларда иштироки юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Жакартада Ўзбекистон-Индонезия парламент...

Бугун Ўзбекистон элчиси Улуғбек Розуқулов Индонезия парламенти Вакиллар палатаси спикерини...

Тошкентда Ўзбекистон ва Саудия Арабистон...

Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Hilton Tashkent City» ме...

Польша компанияси Ўзбекистондан ҳар ой ў...

Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчиси Баҳром Бобоев ушбу давлат ва Европанинг бошқа мамлака...

Сўнгги янгиликлар