Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Туркиядан муносабат: Сайловчиларнинг Шавкат Мирзиёевга юксак ишончи сўнгги беш йилда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мувафаққиятининг тасдиғидир


АНҚАРА, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Анқаро инқироз ва сиёсат таҳлилий маркази директори, профессор доктор Меҳмат Сейфеттин Эрол шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари бўйича ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

- 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Янги Ўзбекистон етакчиси, амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ғолиб чиқди. Ўзбек халқи сайловда Шавкат Мирзиёевни танлаш орқали Янги Ўзбекистонни бунёд этиш бўйича бошланган саъй-ҳаракатларнинг давом эттирилишини ихтиёр этди.

Бу натижа тасодифми? Aлбатта, йўқ!

Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда ички ва ташқи сиёсатдаги муваффақиятли фаолияти, узоқни кўзлаб амалга ошираётган лойиҳалари, минтақа тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашда тутган ўрни унинг кучли раҳбар эканини исботлади.  

Ўзбекистон халқи ўз танловини умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида амалга оширди. Сайловчиларнинг Шавкат Мирзиёевга юксак ишончи ҳамда унинг қайта сайланиши сўнгги беш йилда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мувафаққиятининг тасдиғидир.

Буни нафат ўзбек халқи, балки минтақа давлатлари, дунёнинг етакчи мамлакатлари раҳбарлари, шунингдек, сиёсатчилар ҳам эътироф этмоқда. Евроосиё геосиёсатининг ўзгарувчан бугунги жараёнида минтақанинг юраги бўлган Ўзбекистоннинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Айтиш керакки, Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида нафақат Ўзбекистон, балки Туркий кенгаш доирасида ҳам муҳим лойиҳалар, ташаббуслар илгари сурилмоқда. Шу маънода сайловда Шавкат Мирзиёевни ёқлаб овоз берган ўзбекистонликлар туркий дунё истиқболи учун ҳам ўз хоҳиш-иродаларини намоён этди, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон халқини Президент сайловида инсонпарвар ва халқчил номзод ғалаба қозонгани билан самимий табриклайман. Туркий дунёнинг кучли сиёсий иродага эга бўлган давлат арбобларидан бири - Шавкат Мирзиёевни  халқ ишончини қозонгани билан муборакбод этамиз ва  келгуси ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони оммавий ахборот восита...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC)нинг веб-сайтида...

Бош консулхона ўзбекистонлик талабаларни...

Жорий йил 24 октябрь куни юртимизда бўлиб ўтадиган сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти с...

Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича ИҲТ...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)даги доимий ...

Сўнгги янгиликлар