Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Долзарб

Туркиядан муносабат: ACCOR гуруҳи Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдордир

ИСТАНБУЛ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари дунёда ном қозонган ACCOR халқаро меҳмонхона операторининг Истанбул шаҳридаги нуфузли “Hotel Fairmont Quasar Istanbul”  меҳмонхонаси бош директори Николас Крипер ва савдо бўйича директори Корхан Юксел билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Меҳмонхона раҳбарияти томонидан маълум қилинишича, ҳозирги пайтда ACCOR гуруҳи таркибига Rixos, Fairmont, Swissоtel, Raffles, Orient Express, Pullman, MGallery by Sofitel, Novotel, Mercure, Ibis, Adagio, Banyan Tree ва бошқа дунёга машҳур меҳмонхоналар тармоқлари киради. Улар дунёнинг 110 мамлакатда фаолият кўрсатмоқда, меҳмонхоналарининг ҳозирги кундаги умумий сони 5 мингни ташкил этади. Бу гуруҳ Марказий Осиё миқёсида фақат Қозоғистон Республикасида ўз меҳмонхоналарини очган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консули Амирсаид Агзамходжаев сўнгги беш йил давомида мамлакатимизда туризм сектори жадал ривожланаётгани ҳолда бу соҳани жаҳон талабларига мос равишда равнақ топтириш йўлида кўпгина диққатга сазовор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Шу жумладан, меҳмонхоналар инфратузилмасини шакллантириш борасида кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ҳозирги кунда мамлакатимизда дунёга машҳур бир қанча меҳмонхоналар бунёд этилгани ва улар ўз ишини самарали йўлга қўйганини қайд этди.

Н.Киппер Ўзбекистонда бўлаётган ижобий ўзгаришларни кузатиб бораётганини маълум қилар экан, мамлакатимиз бундан ҳам кўп сайёҳларни жалб этиш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.

“ACCOR гуруҳи Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдордир”, деди у.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги минтақ...

2021 йил 18 февралдан эътиборан Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ...

Андрей Грозин: Москва ва Тошкент иқтисод...

Қайд этилишича, А.Грозин Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари учрашув чоғида юқори дараж...

Германиядан муносабат: Тошкент – Маркази...

Германиянинг «SNAnews» радиостанцияси веб-сайтида «Афғонистон бўйича конференция: Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар