Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Саналар

Туркиядаги ватандош: Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифлар нафақат ҳуқуқ ва бурчларимиз, балки юртимиз келажагининг ҳам кафолатидир

ИСТАНБУЛ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Истанбул шаҳридаги «Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти» раҳбари Озода Исломова «Дунё» АА учун шарҳида умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистоннинг Конституциявий қонуни лойиҳасида таклиф этилаётган янги норма ва қўшимчаларни изоҳлади.


-Бугун мамлакатимизда тарихий-сиёсий жараён, яъни бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимизни кафолати ҳисобланган Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш муҳокама қилинмоқда. Бу давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш ва инсон қадрини ошириш учун хизмат қилади.

Конституциямизнинг 22-моддасида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг чегараси ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқини ҳимоя қилиши ва уларга ҳомийлик кўрсатишини кафолатлаш бу ватандошларимизнинг хорижда бўлсада, ёлғиз эмаслигини ва унинг ортида Ўзбекистон турганлигини ифодалайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнига бефарқ бўлмаслигимиз ва фаол бўлишимиз керак, деб ҳисоблайман. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус нафақат ҳуқуқ ва бурчларимиз, балки келажагимизни ҳам кафолатидир.

Дунё глобаллашуви жараёнида инсон қадрини улуғлаш каби олий қадриятларни Асосий қонунга киритилиши миллатнинг ҳуқуқий онгини янада юксалишига катта туртки беришига аминман.

Биз, Туркиядаги ватандошлар давлатимиз раҳбари томонидан хориждаги юртдошларимиз, хусусан хотин-қизларга, уларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган сиёсатини ҳис қилаяпмиз.

Хусусан, мен, ўзбек аёлларининг вакили, уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи жамият раҳбари сифатида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдорман. Бугунги кунда биз Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва диаспора вакиллари билан ҳамкорликда катта марраларни кўзлаган ҳолда фаолият олиб бораяпмиз. Мақсадимиз Туркияда бўлиб турган ўзбек хотин-қизларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдан иборат.

Мавзуга оид

Руминия элчиси: Қадимий Наврўз байрамини...

Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану халқимизга Наврўзи олам байрами ...

Бельгиядан муносабат: Дунёнинг қайси бур...

Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг...

Франциядаги ватандош: Ўзбекистон рамзлар...

Францияда таълим олаётган ватандош Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганинин...

Сўнгги янгиликлар