Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Ватандошларимиз

Туркияда ташкил этилган «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари Ўзбек тили байрами кунини нишонлади


АНҚАРА, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш доирасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси қошидаги «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари томонидан Туркия  маданият ва туризм вазирлиги Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар бошқармаси (YTB)нинг Анқарадаги офисида маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда 1989 йил 21 октбярь куни ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилгани ва ушбу тарихий сана 2019 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбек тили байрами куни сифатида белгилангани тўғрисида маълумот берилди.

Бугунги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт-шароитлар, ўзбек тилининг халқаро кўламдаги нуфузи ва мавқеини ошириш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар қайд этилди. Она тилимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида янграётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида Анқара шаҳрида таълим олаётган хорижлик талабалар томонидан Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тайёрланган видеоролик  намойиш этилди.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик талабалар томонидан Алишер Навоий, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Зулфияхоним ва Нодирабегим қаламига мансуб шеърий асарлар ўқиб берилди.

Мавзуга оид

Дипломатлар Ўзбекистон фуқаролари тиббий...

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси вакиллари "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли салома...

Хитойдан муносабат: Ўзбекистонимиз равна...

Хитой Халқ Республикасида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз вакиллари...

Шаржа Амирлигида таҳсил олаётган ватандо...

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида Шаржа Амирлигидаги Ал-Қосимия университетида т...

Сўнгги янгиликлар