Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Август/2022   Маданият

Туркияда Ўзбекистон маданияти кечаси ўтказилди

АНҚАРА, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги  Бош консулхонаси томонидан “Ўзбекистон маданияти – ҳамкорлик ва бирдамлик жамияти” (“Özbekistan kultur dayanışma ve işbirliği derneği”) ва ТУРКСОЙ ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликда “Ўзбекистон маданият кечаси” тадбирини уюштирди,  деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиянинг “Gelecek” (“Келажак”) ва “İyi” (“Яхши”) партиялари, “Туркманистон жамияти” вакиллари ҳамда Истанбулда яшаётган ватандошларимиз иштирокида ўтказилган мазкур маданий тадбирда Фарғона филармонияси санъаткорлари ва хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ижросидаги маданий дастур намойиш этилди.

Бош консул Амирсаид Аъзамхўжаев ва “Ўзбекистон маданияти – ҳамкорлик ва бирдамлик жамияти” раҳбари Чокай Кочар ўз нутқларида Ўзбекистонда халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ватандошлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни кучайтириш, туркий давлатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирларга юқори баҳо бердилар.

Мавзуга оид

Берлин давлат кутубхонасида 21 октябрь -...

Германиянинг йирик кутубхоналаридан бири - Берлин давлат кутубхонасининг Шарқ бўлимида 21 ...

Марказий Осиёда илк танга-пуллар қачон з...

Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудига илк тангалар VIII асрнинг ўрталарида муомалага ...

Ўзбекистонда болалар учун «Aqlvoy» телек...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий ...

Сўнгги янгиликлар