Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Апрель/2020   Иқтисодиёт

Туркия компанияси Қибрайда “Invest Village” лойиҳаси доирасида замонавий уйлар қуради


ТОШКЕНТ, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур лойиҳа Қибрай туманининг “Тузел” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилиши белгиланган. Унинг умумий қиймати 25 миллион долларга тенг. Шундан 20 миллион доллари Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayı lç ve Diş Tic. Ltd. Ști.” компанияси томонидан киритилаётган тўғридан-тўғри инвестиция маблағи бўлса, 5 миллион доллари маҳаллий кичик бизнес субъекти - “Super Garden” МЧЖга тегишлидир.

Қарорда қайд этилишича, “Invest Village” лойиҳасининг рўёбга чиқарилиши натижасида замонавий турар-жой бинолари қурилиб, унинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади. Шунингдек, бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.

Мавзуга оид

Тошкентда Туркия иқтисодиёт ва технологи...

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университ...

Андижон, Наманган ва Фарғонада тадбиркор...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги мамлакатимиз ...

Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг экс...

2020 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан 11 мин...

Сўнгги янгиликлар