Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Сайёҳлик

Туркия Дин ишлари бошқармаси ва Нақшбандия тариқати аъзоларидан иборат делегация Самарқандга келди

ИСТАНБУЛ, 20 май. /«Дунё» АА/.  Кеча Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида Туркия Дин ишлари бошқармасининг масъул ходимлари, уламолар ва ушбу давлатда кенг ёйилган Нақшбандия тариқатининг фаол аъзоларидан иборат делегация Самарқанд шаҳрига  жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бош консулхона вакиллари 140 нафар бўлган туркиялик зиёратчиларининг  ташрифларини тегишли вазирлик ва ҳокимиятлар билан ишлаб чиқди ва уларга тегишли консуллик ёрдамини кўрсатди.

Туркиялик зиёратчиларни кузатиш  тадбирида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консули Амирсаид Аъзамходжаев мамлакатмизнинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий шаҳарлар ва зиёратгоҳларда сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, туркиялик зиёратчилар мамлакатимиз ҳукумати томонидан сайёҳлик соҳасини, хусусан «зиёрат туризми»ни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларини, туркий миллатларнинг ота юрти бўлган Ўзбекистоннинг бой тарихи, қадриятлари ва маданиятини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни эътироф этдилар.

- Ўзбекистонга туркиялик таниқли олимлар ва  фаолларни олиб кетаяпмиз, - деди «Yesevitur» сайёҳлик агентлиги раҳбари Меҳмет Кая. – Дастуримиздан қадимий Самарқанд шаҳрининг машҳур Регистон майдони, Шоҳи Зинда ансамбли ва бошқа муқаддас зиёратгоҳларга сафарлар ўрин олган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ушбу турни ташкил этишдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда зиёратчиларни ташувчи хориж...

Ўзбекистон халқаро аэропортларида зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемал...

Ўзбекистон «Arabian Travel Market-2021» ...

Кеча Дубайда сўнгги 18 ой ичида халқаро туризм соҳасида дунёдаги биринчи оммавий тадбир — ...

Британиянинг “The Times” нашри журналист...

Британиянинг «The Times» газетасида журналист Анна Мерфининг мамлакатимизга ташрифи хотира...

Сўнгги янгиликлар