Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Долзарб

Туркия архивларида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхасини Ипак йўли халқаро университетига топширилди

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Бугун пойхтахтимизда ўтказилган  «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» форуми доирасида «TURKSAT» жамғармаси Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхаларини Ипак йўли туризм ва маданий мерос институти кутубхонасига топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, ушбу лойиҳа доирасида Туркия архивларидан Бухоро, Қўқон ва Хоразм хонликларига оид ҳужжатлар топилди. Айни пайтда жамғарма томонидан 55 мингта электрон ҳужжат (қўлёзма) рақамлаштирилди.

Форумда доирасида, шунингдек, «TURKSAT» жамғармаси ва Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ҳужжатга биноан, Жамғарма Туркиянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади ва мамлакатимизга сайёҳларни жалб қилиш учун қатор маданий тадбирларни ўтказишга кўмаклашади.

Мавзуга оид

Қозоғистон Элчиси: Ўзбекистоннинг БМТ Ин...

Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига ...

Саудия Арабистони делегацияси “Марказий ...

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони ташқи ишлар...

Жанубий Корея кенг жамоатчилиги вакиллар...

Наврўз байрами муносабати билан Жанубий Корея кенг жамоатчилиги вакиллари ўз қутловларини ...

Сўнгги янгиликлар