Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Туркий кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликларининг юқори лавозимли ходимлари ташкилотнинг навбатдаги саммитига тайёргарлик ишларини муҳокама қилди


ИСТАНБУЛ, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Истанбул (Туркия) шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК, Туркий кенгаш)нинг Юқори лавозимли мутасадди ходимлар комиссиясининг 29-йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

8-19 октябрь кунлари ташкилотга аъзо давлатлар - Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон, шунингдек, Туркий кенгаш котибияти делегациялари ТТДҲКнинг жорий йил ноябрь ойида Истанбулда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатларини кўриб чиқди. Шунингдек, саммитга тақдим этиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2019 йил октябрь ойида Туркий кенгашнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 15 октябрь куни ТТДҲКнинг Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтган 7-саммитида иштирок этди.

Мавзуга оид

МДҲ ва ЕОИИ доирасида интеграция жараёнл...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ходимлари МДҲ Ижроия қўмитаси томонидан МДҲ ва ЕОИИ доира...

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Афғон...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Афғони...

Тошкентда Покистонда нашр этилган “Шавка...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Покистонда нашр этилган “Шавкат Мирзиёев –...

Сўнгги янгиликлар