Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


22/Апрель/2021   Жамият

Туркий Кенгаш котибияти билан транспорт ва транзит масалалари бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт ва божхона органлари вакиллари ҳамда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) котибияти иштирокида видеоконференция шаклида навбатдаги маслаҳатлашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, маслаҳатлашувда транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов, Туркий Кенгаш Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов, шунингдек, транспорт вазирлиги, давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар ассоциацияси экспертлари иштирок этди.

Учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 31 мартда бўлиб ўтган Туркий Кенгашнинг норасмий саммити давомида эълон қилган транспортни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари, шунингдек, транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия маслаҳатлашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилишда томонлар Транскаспий транспорт йўлагининг рақобатбардошлигини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар мазкур йўналишнинг аҳамиятини намойиш қилиш бўйича «Йўл намойиш сафари (йўл савдо карвони)» ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

Мавзуга оид

Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарш...

Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусига чалинга...

Самарқандда Марказий Осиё II судьялар му...

Самарқанд шаҳридаги “Форумлар саройи”да Марказий Осиё II судьялар мулоқоти бўлиб ўтмоқда....

Тошкентда «Тўқайзор ҳайвонот дунёси» ян...

Ўзбекистон Давлат табиат музейида «Тўқайзор ҳайвонот дунёси» янги экспозицияси очилди...

Сўнгги янгиликлар