11/Январь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 11 январь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун видеоконференцалоқа шаклида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Қозоғистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди.
Ташкилот аъзоларининг Қозоғистон халқи ва раҳбариятини қатъий қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги таъкидланди. Тез орада мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ишонч билдирилди.
Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.