Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ташриф билан Ўзбекистонга келади

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/.  30-31 май кунлари Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Бағдод Амреев ташриф билан  Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон вазирлик ва идораларидаги учрашув ҳамда музокараларда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари, шунингдек, мазкур ташкилотнинг мамлакатимизда бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.

 Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгашининг йиғилишлари, Туркий агрофорум ва бошқа қатор тадбирлар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркий  давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган 8-саммитида ташкилот раислигини Озарбайжонга ўтказиш ва 2022 йилда Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

 

 Сурат «Дунё» АА архидан

Мавзуга оид

Ўзбекистон Кобулда содир этилган террори...

“Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террор...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Те...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Теҳрон шаҳрида Иқтисодий ҳамк...

Ўзбекистон ва Литва ташқи ишлар вазирлар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун видеоконференцалоқа шак...

Сўнгги янгиликлар