Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Таълим

Цукубада Ўзбекистон-Япония университетлари ректорларининг тўртинчи форуми ўтказилди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Япониянинг Цукуба университетида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг тўртинчи форуми ўтказилди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Форумда Япониянинг 25 га яқин университет ва институтлари ректорлари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан эса 16 та олий таълим муассасалари раҳбарлари, Япония ОТМлари билан тўғридан-тўғри самарали ҳамкорлик қилаётган профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилди.

Дастлабки кун тартибига кўра,  Ўзбекистон ва Япония ОТМлариаро B2B шаклидаги мулоқот, юзма-юз музокаралар ўтказилди.

Натижада Ўзбекистон ва Япония университетлари ўртасида 4 та Англашув меморандумлари имзоланди, академик алмашув, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни қисқа ва узоқ муддатли стажировкага юбориш, республика олий таълим муассасаларига таълимнинг турли йўналишлари бўйича Япония профессор-ўқитувчилари маъруза ўқиши, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказиши, ҳаморликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш сингари йўналишларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

Тўртинчи форум доирасида, шунингдек, Цукуба шаҳрида «Ўзбекистон ва Япония маданият форуми ва ҳафталиги-2022» тадбири ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш қисмида Цукуба шаҳри ҳокими Игараши Тацуо, Япониянинг Цукуба университети Нагата Кёсуке, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Содиқ Сафоев, мамлакатимиз элчиси  Муҳсинхўжа Абдураҳмонов иштирокчиларни қутладилар.

Форум доирасида юртимиз тарихи, маданияти ва урф-одатларини ифода этувчи ахборот банерлари, миллий кийимларимиз, тарихий обидалар суратлари, миллий ҳунармадчилик буюмлари, жумладан, кулолчилик, заргарлик, зардўзлик ва ўймакорлик буюмларининг намойишлари ташкил этилди.

 Бундан ташқари, Цукуба шаҳрида жойлашган «Nova Hall» анжуманлар саройида Ўзбекистон маданиятига бағишланган алоҳида тадбир ташкил қилинди. Унда Япониянинг Цукуба ҳамда Токио қишлоқ хўжалиги ва технология университетилари вакиллари «Ўзбекистон тарихи ва маданияти» ҳамда «Ўзбекистонда Ипак йўли саноатини жонлантириш: Фарғона водийсида ипакчиликни яхшилаш орқали қишлоқда даромад олиш моделини ишлаб чиқиш» мавзуларида маъруза қилдилар.

«Ўзбекистон ва Япония маданият форуми ва ҳафталиги-2022» ёпилиши маросимида  япониялик ижодкорлар томонидан Ўзбекистон миллий мусиқа асбоблари ижросидаги мусиқий чиқиш ва «Гулистон» рақс ансамбли томонидан ўзбек миллий рақсларидан тузилган дастур тақдим этилди, шунингдек, режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми намойиш этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги Япония рақамли университе...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан «Digital Knowledge Co., Ltd.» компанияси президенти Хага Х...

Буюк Британиянинг етакчи университети де...

Мамлакатмиз элчихонаси томонидан Британиянинг Уорик университети ва Ўзбекистон Халқ таълим...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Тош...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар