Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   Медиа

Трансафғон транспорт йўлаги яратилиши Бельгия оммавий ахборот воситалари диққат марказида


БРЮССЕЛЬ, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Нидерландиянинг «Diplomat Magazine» журнали сайтида трансафғон транспорт йўлагини яратиш истиқболларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материал муаллифи Ўзбекистон томонидан сўнгги беш йил давомида қўшни давлатлар билан конструктив ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш бўйича олиб борилаётган янги минтақавий сиёсат доирасида Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланганини таъкидлаган. Ўзбекистон доимо қўшни давлатдаги вазиятни тезроқ барқарорлаштириш тарафдори бўлиб келган. Зеро бунга эришиш минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, янги сармоялар жалб этиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш учун янада қулай имкониятлар яратади.

Нашр Афғонистон ҳудудида транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш шарқдан ғарбга ва шимолдан жанубга энг қисқа масофаларда қитъалараро транспорт йўлакларини ривожлантириш учун қулай шароит яратишини қайд этган.

“Термиз - Мозори Шариф – Кобул - Пешовар темир йўлининг қурилиши Марказий ва Жанубий Осиёнинг транзит салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаради, юкларни ташиш вақти ва нархини сезиларли даражада камайтиради”, - деб ёзади муаллиф.

Мақолада мазкур темир йўл стратегик аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун Покистоннинг  Ҳинд океанидаги портларига чиқиш имкониятини тақдим этиши ҳамда Марказий Осиё минтақасининг транзит салоҳиятини сезиларли даражада ошириши қайд этилган.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон ислоҳот...

«Artificial Intelligence 4 Development Agency» (AIDA) Европа порталида Бельгиянинг «Diplom...

Хитойдан муносабат: Хитой ва Ўзбекистон ...

Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти мута...

Афғонистон ОАВ Ўзбекистонда 300 МВт қувв...

Афғонистондаги етакчи нашрлардан бири – «The Kabul Times» газетасида «Ўзбекистонда 300 МВ...

Сўнгги янгиликлар