Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Долзарб

Тожикистонда ўтказилган анжуманда ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар эътироф этилди


ДУШАНБЕ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Сўғд вилояти Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази билан  ҳамкорликда  21 октябрь — Ўзбек тили байрами кунига бағишланган адабий-бадиий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда  Хўжанд давлат университети, Сўғд вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчилари, вилоят Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази, вилоят ёзувчилар иттифоқи ўзбек тили бўлими раҳбарлари, Конибодом туманидаги 33-ўрта умум-таълим мактаби ўқитувчилари, шоир ва  тилшунослар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Адабий кечани вилоят Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази  раиси И.Юсупов очиб берди.

«Шарқнома» журнали бош муҳаррири Х.Зокиров тожик ва ўзбек халқларининг азалий дўстлиги, биродарлиги ҳақида тўхталиб, Тожикистонда ўзбек тили нуфузини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ва республикадаги ўзбек мактабларида ўзбек тилини ўқитиш методикаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўғд вилояти ёзувчилар иттифоқи ўзбек тили бўлим бошлиғи С.Олимованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ўзбек тилининг бойлиги ошириш, унинг ўзбек миллатининг ҳаётида тутган ўрнини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларни эътироф этди.

Шунингдек, саксон мингдан зиёд сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, саноат, маданият ва бошқа соҳаларга оид атамаларни ўз ичига олган беш жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг нашр этилиши ўзбек тилини ўрганувчи ва тадқиқотчилар учун ажойиб совға бўлгани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ўқилган  ўзбек тилидаги шеърлар учрашувга ўзгача руҳ бағишлади.

Тадбир якунида иштирокчиларга Алишер Навоий ва бошқа  ўзбек мумтоз шоирларининг китоблари, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги адабиётлар совға қилинди.

Мавзуга оид

Парламентлараро иттифоқ бош котиби: Ўзбе...

Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартинг Чунгонг «Дунё» АА учун берган интервьюсида Бухо...

Ўзбекистонда аҳолининг давлат хизматлари...

Ўзбекистон Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва ...

Нидерландиядан муносабат: Европа бизнес ...

Нидерландиялик тадбиркор Пол Клеистерли Президент Шавкат Мирзиёев ва мамлакат бизнес ҳамжа...

Сўнгги янгиликлар