Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Август/2022   Ҳамкорлик

Тошкентда Жанубий Корея компаниясининг маркетинг маркази очилди

ТОШКЕНТ, 12 август. /"Дунё" АА/. Корея Республикасининг Кёнсан-Пукто провинцияси губернатори Ли Чоль У бошчилигидаги делегациянинг юртимизга амалий сафари доирасида пойтахтимиздаги Ўзбекистон-Жанубий Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида “Daegu-Gyeongbuk Machinery Cooperative” (DGMC) ташкилотининг Маркетинг маркази очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маълумотига кўра, шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда уюшма раиси Илҳом Ҳайдаров, Жанубий Кореянинг Кёнсан-Пукто провинцияси губернатори Ли Чоль У, «DGMC» ташкилоти раиси Чои У Гак ва бошқалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўқимачилик соҳасида самарали алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этди.

– Мамлакатимиз тўқимачилик соҳаси тизимли ривожланиб бормоқда, – деди «Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров. – Бу бевосита юртимиздаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Ана шундай ютуқлар туфайли республикада етиштирилаётган пахта юз фоиз қайта ишланмоқда. Шунингдек, соҳа бўйича йиллик экспорт ҳажми 3 миллиард доллардан ошди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида сиёсий-иқтисодий соҳалар қаторида тўқимачилик йўналишида ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатилганлиги, бугунги кунда тўқимачилик тизимида Жанубий кореялик ҳамкорлар кўмагида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани, мазкур марказнинг очилиши ана шундай самарали алоқалар натижаси экани алоҳида таъкидланди.

Қайд этилганидек, Корея Республикаси тўқимачилик соҳаси ютуқлари бўйича дунёда етакчилик қилади. Айниқса, соҳага рақамли ва «яшил» технологияларни татбиқ этишда катта имкониятлар мавжудлиги эътиборга лойиқ.

Ли Чоль У тадбирда сўзга чиқиб, икки давлатнинг ўзаро алоқалари тўқимачилик соҳасига янги технологияларни жорий этишда кенг имконият тақдим этаётганини қайд этди.

Тадбир доирасида тўқимачилик корхоналарига ташрифлар, маҳаллий хамкорлар билан “B2B” шаклидаги учрашувлар ўтказилди, иштирокчилар ўртасида уч томонлама англашув меморандуми ҳам имзоланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Корея ...

Ўзбекистонда бўлиб турган Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро алоқалар деп...

“Янги Ўзбекистон” университетида Жанубий...

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети вакилларидан...

Тошкент вилояти ҳокими “Жанубий Корея – ...

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Рес...

Сўнгги янгиликлар