Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бошланди

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлар жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви гибрид шаклда бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда спорт соҳаси раҳбарлари ва тегишли тузилмалар вакиллари ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил этиш, спорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Шунингдек, томонлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлод вакилларини спорт машғулотларига жалб этиш бўйича кенг кўламли лойиҳалар борасида ўзаро тажриба алмашади.

Таъкидлаш жоизки, учрашув доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун масъул бўлган тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик  бўйича «йўл харитаси»ни амалга ошириш режаси тасдиқланади.

Бундан ташқари, ШҲТ спорт жабҳаси  раҳбарлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спортчиларни рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича фикр алмашадилар.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси: Ушбу ...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бах...

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари ...

Кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) к...

Хитой оммавий ахборот воситалари ШҲТ мак...

Хитойнинг «Жэньминь Жибао» гезетасининг интернетдаги саҳифасида «Тошкентда ШҲТ маконида ги...

Сўнгги янгиликлар