Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда ШҲТнинг навбатдаги Иқтисодий форумига тайёргарлик кўрилмоқда

ТОШКEНТ, 11 август. /Дунё АА/. Жорий йил 16-17 август кунлари Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ШҲТнинг II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) хабарига кўра, форумда иштирокчилар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, шу билан бирга ШҲТ маконида алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар.

Тадбирларда, шунингдек, ялпи мажлислар, шўъба сессиялари, икки томонлама учрашувлар, “B2B” музокаралари бўлиб ўтади. Форумнинг тадбирларга бой кун тартибида рақамли иқтисодиёт, “яшил” технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий ва саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, бошқа устувор йўналишлардаги шериклик салоҳиятини очиб берилиши кутилмоқда.

ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар ва корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ШҲТ маконидаги ҳудудларга инвесторларни жалб этиш учун самарали платформага айланиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, биринчи форум 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид

ШҲТ Бош котибига «Хорижда корхоналарни р...

Пекинда уч йиллик миссиясини якунлаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Влади...

Минскда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ...

Беларуснинг Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамиятида “Беларусь ва Ш...

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бан...

23 август куни Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида Тошкен...

Сўнгги янгиликлар