Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июнь/2021   Парламент

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси аъзоси Ю.Архаров бошчилигидаги делегация билан учрашди, хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқари палатаси маълумотига кўра, учрашувда Россия вакилларига Ўзбекистонда ижтимоий соҳада қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш ва илмий фаолият йўналишларида қабул қилинган қонунлар, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзлаб берилди.

Учрашувда икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон 2023 йилда велоспорт бўйича О...

Кеча Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбо...

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи м...

Бугун, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи маж...

Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида К...

Кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида мажлиси бўлиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар