Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Тошкентда Ўзбекистон-Финляндия ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Финляндия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг ўнинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти бош директори Мария Лиивала бошчилик қилди.

 Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Долзарб ва амалий аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали иқтисодий дипломатияни такомиллаштириш ва икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, ўзаро ташрифлар, семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат таҳлил марказлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

 Шунингдек, минтақавий масалалар ҳамда БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

 Зафар Юлдошкулов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ри...

Олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан кеча мамлакатимиз Олий ва ўрта махсус таълим ва...

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари турл...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лав...

Сўнгги янгиликлар