Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Маданият

Тошкентда «Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданий алоқалар тарихидан» номли фотокўргазма ўз ишини бошлади


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали - Тошкент музейида «Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданий алоқалар тарихидан» номли фотокўргазма  очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фанлар академияси маълумотига кўра, кўргазма Тошкент фотолар уйи, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кўргазмада Ҳиндистон раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи ва замонавий Ҳиндистон фотосуратлари намойишга қўйилган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистонни тарихий, маданий алоқалар боғлаб туриши, урф-одат, анъаналарда муштарак жиҳатларнинг мавжудлиги икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини берди. Мазкур кўргазма мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва изчил ривожлантиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — я...

Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги ўтказилади...

“Насриддин Афанди латифалари"ни ЮНEСКОни...

Насриддин Афанди ёки Хўжа Насриддин XIII асрдан бери Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавк...

Озарбайжонлик шериклар маданий-гуманитар...

Кеча Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов «Ичери-шехер» давлат тарихий-архитектура қўриқхон...

Сўнгги янгиликлар