Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Долзарб

Тошкентда Марказий Осиё ва Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш мавзусига бағишланган семинар ўтказилади

ЛОНДОН, 20 май. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг “Fauna and Flora International” жамғармасининг Марказий Осиё бўйича дастури директори Мэтью Лоутон билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 1903 йилда ташкил этилган “Fauna & Flora International” (FFI) жамғармаси Табиатни муҳофаза қилиш халқаро нодавлат хайрия фонди ҳисоблангани ҳолда Ер шаридаги қирилиб кетиш хавфи остида қолган ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Марказий Осиёда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига самарали таъсир чораларини ишлаб чиқишга йўналтирилган грант лойиҳаси 2022-2024 йилларга мўлжалланган бўлиб, 2022 йил январь ойидан эътиборан Британиянинг FFI фонди томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистонда амалга оширилмоқда. Грант маблағи ҳажми 1,5 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти, “Экомактаб” ННТ, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон томонидан ҳамкор ташкилотлар сифатида белгиланган.

Ушбу лойиҳа Британия ҳукумати (“Illegal Wildlife Trade Challenge Fund” фонди) ҳамда АҚШ Давлат департаментининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Мазкур грант маблағларининг жалб этилиши бевосита Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.

Суҳбатдошнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 29 май - 2 июнь кунлари FFI фонди делегациясининг Ўзбекистонга сафар қилиши режалаштирилган. Ундан кўзланган мақсад FFI фондининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган “Марказий Осиёда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига самарали таъсир чораларини ишлаб чиқиш” грант лойиҳасини амалга ошириш, Экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ЭАММДҚ), Фанлар академиясининг Зоология институти (ФАЗИ), “Экомактаб” ННТ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан музокаралар ўтказишдан иборат.

Шунингдек, Ўзбекистонга сафар доирасида 31 май куни Тошкент шаҳрида FFI фонди Экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Фанлар академиясининг Зоология институти билан биргаликда “Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш” мавзусида семинар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Мэтью Лоутоннинг маълум қилишича, бўлажак семинар давомида  соҳага масъул бўлган Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари билан алоқа ўрнатиш ва истиқболдаги режалар ҳақида ўзаро фикр алмашиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Беларусдан муносабат: Ўзбекистонда ШҲТга...

Беларусь хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти раисининг ўринбосар...

Малайзия Ўзбекистон мустақиллигини тан о...

Жорий йил 21 февраль куни мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига...

Германиядан муносабат: Алишер Навоийнинг...

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан қатор хорижий мамлак...

Сўнгги янгиликлар