Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Март/2022   Тадбирлар

Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши курашдаги минтақавий ҳамкорлигига бағишланган юқори даражадаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 3 март /«Дунё» АА/. Бугун эрталаб Ўзбекистон пойтахтида «БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси (ҚҲР) доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида халқаро анжуман ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Хорижий шериклар томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватланаётган ушбу муҳим воқеа Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббуснинг амалий ифодасига айланиши баробарида Марказий Осиёда БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга оширишда минтақа давлатлари ва жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга салмоқли ҳисса қўшади.

Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро  тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ тузилмалари - Террорчиликка қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилди. 

Тошкент анжуманида ХХР, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақалар мамлакатларидан 600 нафарга яқин юқори мартабали шахслар, миллий ва хорижий таҳлилий марказлар етакчи экспертлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтларининг мутахассислари қатнашмоқда.

Мавзуга оид

Корея Республикасининг янги президенти р...

Кеча Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси (парламенти) биноси олдидаги майдонда мамлакат ...

Бугун Туркий Кенгаш ташкил топганига 12 ...

Бугун туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни институционаллаштирган Нахичеван битим...

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилаётга...

АҚШнинг Миссисипи штатидаги «Camp Shelby» ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтаётган «Илғор жангч...

Сўнгги янгиликлар