Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Октабрь/2022   Тарих

Тошкентда генерал Андерс армияси ташкил этилганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 октябрь. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Ўзбекистон ҳудудида польшалик генерал Владислав Андерс армияси ташкил этилганининг 80 йиллигига бағишланган «Умид йўллари – озодлик одиссеяси» номли кўргазманинг очилиш маросими  бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Польша Миллий хотира институти бошқаруви президенти Кароль Навроцки бошчилигидаги делегация, генерал Владислав Андерснинг қизи,  собиқ сенатор ва давлат вазири, ҳозирда Польшанинг Италиядаги элчиси Анна Мария Андерс, шунингдек, Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси Радослав Грук қатағон қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ҳарбий оркестр томонидан Ўзбекистон ва Польша давлат мадҳиялари ижро этилди, шундан сўнг «Умид йўллари – озодлик одиссеяси» кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Миллий хотира институти бошқаруви президенти Карол Навроцки, элчи Радослав Грук ва музей директори Бахтиёр Ҳасанов Польша аскарларини Ўзбекистонга келиш тарихи ҳақида маълумот берди. Генералнинг қизи Анна Мария Андерс 1942 йилда Ўзбекистонга келиб қолган польшалик аскарларга кўрсатган ёрдами учун ўзбек халқига миннатдорлик билдирди.

- Ўзбек халқининг поляклар ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатган беминнат ёрдами ҳақидаги хотира оилаларимизда авлоддан авлодга ўтиб келмоқда, - деди Анна Мария Андерс.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида  поляк аскарларига тегишли 18 та қабристон мавжуд бўлиб, уларда 2,5 мингга яқин польшалик аскарлар ва уларнинг оила аъзолари дафн этилган.

Мавзуга оид

Минскда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган...

Беларусь Улуғ ватан уруши тарихи давлат музейида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабаг...

Исроил матбуоти Иккинчи жаҳон уруши давр...

Исроилнинг инглиз тилида чоп этиладиган “The Jerusalem Post” газетасида “Исроил элчихонаси...

Бухоро Шаҳристонидан қадимий ноёб девори...

Бухоро тарихий марказидаги собиқ Шаҳристон бозори ҳудудидан қадимги ноёб деворий суратлар...

Сўнгги янгиликлар