Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Январь/2022   Тадбирлар

Тошкентда Франциянинг “Schiever” компаниясига қарашли “bi1” чакана савдо дўконлари очилди

ПАРИЖ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги кооперация изчил ривожланиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Франциялик ҳамкорлар мамлактимизда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларга катта қизиқиш билан қарашмоқда. Бугун Ўзбекистонда Франциянинг кўплаб йирик компаниялари фаолият олиб бормоқда. Улар орасида “Airbus”, “Total Eren”, “Orano”, “Suez”, “Veolia”, “Renault”, “Carrefour” ва бошқалар бор.

Кеча Тошкент шаҳрида Франциянинг “Schiever” компанияси таркибидаги чакана савдога ихтисослашган “bi1” дўконларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев, Франциянинг Тошкентдаги элчиси Орелия Бушез ва «Schiever» компанияси президенти Винсент Пик ҳозир бўлди. Маросимда, шунингдек, Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман ҳокимликлари вакиллари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси мазкур лойиҳа мамлакатимиз раҳбарининг чет элда истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга эътиборидан руҳланган, Францияда истиқомат қилаётган ватандошимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилганини маълум қилди.

Айтиб ўтиш жоизки, “bi1” чакана савдо дўконлари Европа сифати андозалари асосида иш олиб боради. Ушбу тармоқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот сифатини халқаро стандартлар асосида  етказиш, шунингдек, маҳаллий брендларни ривожлантириш имконини ҳам беради. Энг муҳими, “bi1” дўконлари маҳаллий аҳолига арзонлиги билан қулайлик яратиши баробарида иш билан таъминлаш манбаларидан бири бўлади.

Мавзуга оид

Брюсселда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенг...

Кеча Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳ...

ИТСВ: Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар фа...

18 август куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида Ташқи сав...

Самарқандда инсон ҳуқуқлари соҳасида таъ...

«Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» Глобал форуми

Сўнгги янгиликлар