Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро озиқ-овқат кўргазмаси Саудия Арабистони ОАВ нигоҳида

АР-РИЁЗ, 27 март. /«Дунё» АА/.  Саудия Арабистонидаги етакчи онлайн нашрлардан бири - «Alharir.info» веб-сайтида «Тошкентда «Uz Food 2023» халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш технологиялари кўргазмаси ўтказилади» сарлавҳали ахборот материали жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Нашрда озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияларига бағишланган «Uz Food 2023» халқаро кўргазмаси тадбирлари 28-30 март кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон кўргазма маркази» мажмуасида бўлиб ўтиши хабар қилинган.

«Iteca Exhibitions» халқаро кўргазмалар компанияси ушбу халқаро тадбир муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди, - дейилади материалда. -Ташкилотчиларга кўра, кўргазмада тадбирларида 28 давлатдан  280дан ортиқ компаниялар  ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

«Alharir.info» веб-сайтининг ёзишича, «Uz Food 2023» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Литва ва Малайзия компаниялари йирик  стендлар билан қатнашишни режалаштирган.

Мавзуга оид

Варшавада Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт ...

“REA” нашриёт уйи ва “Drukamia Skleniarz” матбаа концерни ҳамкорлигида “2022-2026-йилларга...

Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри Германия омм...

Германиянинг халқаро алоқалар бўйича ихтисослашган «WeltTrends» журнали саҳифасида сиёсатш...

Покистон матбуоти Ўзбекистон Президентин...

Покистоннинг “National Herald Tribune” ва «Islamabad Post» газеталарида давлатимиз раҳбари...

Сўнгги янгиликлар