Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Тошкентда бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкентда 6-13 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра,  форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Банк, молия, технология ва АТ соҳасидаги тенденциялар кун тартибидан асосий ўрин эгаллади. Бундан ташқари, иштирокчилар Ўзбекистонга сармоя киритиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тадбирда, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, федерациялар, иттифоқлар, турли мамлакатларнинг дзюдо бўйича конфедерациялари вакиллари, халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтлари вакиллари қатнашди.

Жамшид Ходжаев муқобил энергетика каби истиқболли йўналишлар хусусида сўз юритиб, Ўзбекистонда 2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергетикадан фойдаланиш кўламини қарийб 30 фоизга ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, иштирокчиларнинг эътиборлари бутун дунёда жадал ривожланаётган рақамли технологияларга қаратилди. Таъкидланишича, бу соҳада ҳар бир мамлакатнинг рақобатбардошлиги инновациялар ва тўғридан-тўғри ахборот технологияларининг жорий этилишига боғлиқ бўлади. Шунинг учун мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири бу рақамли иқтисодиётни тараққиётнинг асосий драйвери сифатида ривожлантиришдир.

Келгуси беш йил ичида дастурий маҳсулотлар экспортини ўн баравар, рақамлаштириш тезлигини 70 фоизга ошириш, тегишли тармоқ қувватларини эса беш бараварга кўпайтириш режалаштирилаётгани таъкидланди. Шунинг натижасида, рақамли технологиялар тармоғининг ЯИМдаги улушини 4 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Форум доирасида  B2B ва B2G учрашувлари бўлиб ўтди ҳамда «I-Cell» компанияси ва Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид

Францияда Ўзбекистон тўқимачилик ва чарм...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг тўқимачилик, трикотаж ва ...

Японияда Ўзбекистон туризм ва иқтисодий ...

Мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси томонидан Япониянинг “Earth Identity Projects” ассоц...

Бош вазир ўринбосари: Пандемияга қарамай...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар