Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Апрель/2021   Медиа

Тошкентда ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида


ИСЛОМОБОД, 8 апрель. /«Дунё» АА/. Покистоннинг «Pakistan Economic Net» ахборот портали ўзининг веб-сайтида «Россиянинг 300 дан ортиқ компанияси «ИННОПРОМ»да иштирок этиш учун Тошкентга келди» ҳамда «UzAuto TRAILER» ва «Камаз» Ўзбекистонда юк машиналарининг янги моделларини намойиш қилди» сарлавҳали мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, мазкур материалларда Тошкентда бўлиб ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси тафсилотлари баён этилган.  Нашрларда халқаро кўргазмада 300 дан ортиқ компания машинасозлик, металлургия, энергетика, ахборот технологиялари, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида эришган ютуқларини намойиш этгани таъкидланган.

«Pakistan Economic Net» Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари -  инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг қуйидаги сўзларини келтирган: «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда энг қулай инвестиция муҳитини яратишга устувор аҳамият бермоқда».

«Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистонда жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш, янги инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилди, - дейилади мақолада. - Сардор Умурзоқов инвестиция муҳитини ривожлантиришда банк-молия тизимини ислоҳ қилишнинг бошланиши, бизнесга солиқ юкини камайтириш, инвесторлар учун қўшимча имтиёз ва преференциялар жорий этиш каби омилларни қайд этди. Шунингдек, ташқи савдо режимини либераллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, хусусан, кўплаб турдаги маҳсулотларга олиб кириладиган божхона тўловлари ва акциз солиқлар сезиларли даражада камайтирилди ёки бутунлай бекор қилинди ҳамда импорт бўйича барча миқдорий чекловлар олиб ташланди».

Мақолалардан бирида, шунингдек, «Ўзекспомарказ» МКМ сайтида биринчи марта «ИННОПРОМ-2021» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида «UzAuto TRAILER»  ва «КАМАЗ» иккита янги магистраль «Камаз-54901» ва газ-дизелда ишлайдиган «КАМАЗ-5490 NEO» намунавий моделини намойиш қилгани  маълум қилинган.

«КАМАЗ»нинг Ўзбекистон билан ишбилармонлик алоқалари узоқ тарихга эга.

«Бугунги кунда Ўзбекистон «Камаз»нинг асосий экспорт бозорларидан бири ҳисобланади. 2017 йилда республикада янги қўшма ишлаб чиқариш корхоналари Самарқандда, «Ўзавтосаноат» АКнинг шўба корхонаси - «UzAuto TRAILER» МЧЖ корхоналарида «Камаз» автомашиналари учун янги шасси йиғиш линияси ишга туширилди, - деб ёзади «Pakistan Economic Net». - Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлашнинг устувор аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 2 минг 800 дан ортиқ «Камаз» автомашиналари ишлаб чиқарилди ва 250 га яқин янги иш ўрни яратилди. Маҳсулотларни маҳаллий етказиб берувчиларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни миллийлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу қўшимча равишда 200 дан зиёд иш ўрнини яратишга имкон беради».

Мавзуга оид

Малайзияда Ўзбекистоннинг таълим ва илм-...

Малайзия Исломни англаш институтининг интернетдаги веб-саҳифасида “Ўзбекистонда таълим ва ...

Индонезиядан муносабат: Ал-Хоразмийнинг ...

Индонезиянинг «Kompas» ахборот сайтида буюк математик, астроном ва географ Ал-Хоразмий ҳаё...

Испаниядан муносабат: Ижтимоий тараққиёт...

Испанияниинг «El Mundo Financiero» онлайн-нашрида Ўзбекистон парламентида гендер тенглиги ...

Сўнгги янгиликлар