Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Май/2022   Ҳукумат

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери қошида ўз инфратузилмасига эга бўлган Фармацевтика техник университети ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


2022 йил 17 май куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида шу ҳақдаги маълумотлар ўз ифодасини топган.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш, фармацевтика тармоғида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган инновацион ва самарали таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини жорий этиш, фармация, биотехнология, биофармация, фармацевтика тармоғи учун дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқариш ҳамда уларни қўллаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва ишбилармон доиралари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш каби соҳа ривожига доир бир қатор устувор вазифалар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йуналишлари этиб белгиланган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Буюк Британиянинг Де Монтфорт (De Montfort University) ва Сандерленд (University of Sunderland) университетлари ўртасида 2019 йил 5 ноябрда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва таълим даражасини халқаро стандартларга мос равишда ошириш бўйича ҳамкорлик Меморандуми тузилганига эътибор қаратилган.

Қайд этилганидек, университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

Университетда таълим жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили ҳамкор университетлар билан келишган ҳолда белгиланади.

Университетга ўқишга қабул қилиш ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Университетда таълим бериш агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида ҳамкор университетларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширилади.

Агентлик гранти миқдори ҳар йили агентлик томонидан белгиланади ҳамда Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Университетнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда штатлар жадвали ва штат бирликлари сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлардан қатьий назар агентлик билан келишилган ҳолда университет томонидан тасдиқланади.

Университет фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар орқали амалга оширилади:

– Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ажратмалари;

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси ажратмалари;

  • Талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
  • Хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
  • ҳомийлик хайриялари ва грантлар;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар.

Мавзуга оид

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикл...

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот инс...

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар, таъли...

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ри...

Оролбўйи минтақасини экологик инновациял...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологи...

Сўнгги янгиликлар