Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Тошкент вилояти маъмурий марказида «Nurafshon-Korea New City Project» лойиҳаси амалга оширилади


СEУЛ, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган Жанубий Корея делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-ассоциацияси  раиси ўринбосари Ким Чан Кон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда томонлар «Nurafshon-Korea New City Project» лойиҳасининг амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича режаларни белгилаб олди.

«Nurafshon-Korea New City Project» лойиҳаси бўйича ишлар 2021 йил 28 апрель куни Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва Бизнес-ассоциация ўртасида имзоланган Англашув меморандуми доирасида бажарилмоқда. Лойиҳа 150 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, бу ерда Жанубий Корея анъаналарига мос тарзда шакллантирилган янги шаҳар тумани қад ростлайди. Бу масканда, шунингдек, ёнғинга қарши мутахассислар тайёрлаш маркази, шифохона, университет ва бошқа иншоотлар жой олади. Айни пайтда туман инфратузилмаси концепцияси ва уни ривожлантириш бўйича режа устида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Музокаралар давомида Жанубий Корея вакиллари лойиҳанинг ривожалантириш жадвали ва “Бош режаси”ни тақдим этди, шунингдек, ҳудудларни таъминлаш ва инфратузилмани яратиш шартлари бўйича келишувларга эришилди. Ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш мақсадида томонлар жорий йил охиригача «Nurafshon-Korea New City Project» лойиҳасини амалга ошириш бўйича расмий шартнома тузиш ва янги туманни ривожлантириш бўйича асосий ишларни ҳаётга тадбиқ этиб бориш бўйича келишувга эришди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Франция вакилларини бў...

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Франция маданият вазири дипломатик м...

Наврўз Польшада нишонланди...

Наврўз Польшада нишонланди

Ўзбекистонлик дипломатлар Жанубий Корея ...

Бугун мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонасида «Seoul Global Center» хорижий ф...

Сўнгги янгиликлар