Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Октабрь/2022   Марказий Осиё

Тошкент ва Остона Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши, шунингдек, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни соддалаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олди

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев 26 октябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон ҳукумат аъзолари, асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра,   Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон томони икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларнинг ишинчли хусусиятини, бу икки давлат ўртасидаги барча даражадаги икки томонлама стратегик муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор эканлигини таъкидлади. Суҳбат чоғида ўзаро шерикликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга содиқлик билдирилди.

Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр билан энергетика, машинасозлик, тўқимачилик тармоғи, саноат кооперацияси, тоғ-кон саноати, трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳаларида қўшма инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро саноат кооперацияси марказини (ХСКМ) ташкил этиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини, жумладан, Қозоғистонга юқори даражадаги ташриф якунлари бўйича «Йўл харитаси» билан тасдиқланган умумий қиймати 3,3 миллиард долларлик 34 та лойиҳа ва 37 та янги 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш ва келгусида ҳаётга жорий қилиш, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳаларини ХСКМ ҳудудида жойлаштириш юзасидан ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Бош вазир ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин билан суҳбатда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, трансчегаравий ва минтақавий транспорт-логистика йўлакларини кенгайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Қозоғистондаги давлат харидларида иштирок этиши, шунингдек, икки мамлакат экспортёрлари томонидан гўшт ва гўшт маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни соддалаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни жадал амалга ошириш доирасида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди, шу билан бирга бу йилги Ҳудудлар форуми ҳамда Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишнинг барча ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Туркманистондан муносабат: Ўзбекистон ва...

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти ҳузуридаги Стратегик тад...

Самарқандда Қозоғистон Бош консулхонаси ...

Бугун Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди...

Қирғизистон Марказий Осиё давлатлари раҳ...

Жорий йил 20-21 июль кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий...

Сўнгги янгиликлар